Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ўзбекистон камондан отиш бўйича Туркия билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Туркия спортнинг камондан отиш тури бўйича етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ҳам олимпия спорт тури ҳисобланган камондан отиш тараққиёти йўлида қатор ислоҳотлар, самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу борада илғор мамлакатлар тажрибалари ўрганилмоқда, улар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари Уғур Эрденер билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришишди. Унга кўра туркиялик мураббийлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларимиз учун машғулотлар, маҳорат сабоқлари ташкил этадилар. Шунингдек, селекция масаласида ҳам мураббийларимизга яқиндан ёрдам берадилар. Ундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадилар. Муҳим мусобақаларга айнан туркиялик спортчилар билан бирга тайёргарлик кўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Туркияга сафари давомида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказган ва ҳамкорликни кучайтириш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, камондан ўқ отиш спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишган эди. Бугун ўтказилган музокаралар эса ўша учрашувнинг мантиқий давоми бўлди дейишимиз мумкин.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:00, 23.10.2018.
Ўқилди: 2163 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик