Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Руслан Нуриддинов жаҳон чемпионатида 109 кг вазнда қатнашади

Баҳо:
+ | -

1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг 109 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари рекордчиси Руслан Нуриддинов иштирок этади. Нуриддинов 2013 йил Польшадаги жаҳон чемпионатида олтин, 2014 йил Олмаотадаги мусобақада эса кумуш медалларини қўлга киритган.

Шунингдек, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси номидан қуйидаги спортчилар қатнашади:

Эркаклар

-61 кг – Адҳамжон Эргашев;

-67 кг – Достон Ёқубов;

-73 кг – Муҳаммадқодир Тоштемиров;

-89 кг – Суннатилла Усаров ва Зайнобиддин Маҳамадаминов;

-102 кг – Акбар Жўраев;

+109 кг – Рустам Жангабаев.

Аёллар

-55 кг – Муаттар Набиева;

-64 кг – Кумушхон Файзуллаева;

-76 кг – Турсуной Жабборова;

-87 кг – Далера Давронова.

Қайд этиш лозим, Ашхобод мезбонлигида ўтувчи жаҳон чемпионати янги вазн тоифалари ва ўзгартирилган қоидалар бўйича ўтказиладиган илк мусобақа бўлади. Ушбу қарорлар Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) томонидан қабул қилинган. Унга кўра, ушбу Жаҳон чемпионатидан бошлаб мусобақалар уч тоифага ажратилади: олтин, кумуш ва бронза.

Яъни аввалги қоидаларга кўра, йирик мусобақалар учун бериладиган рейтинг очколари терма жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, энди ушбу очколар фақат спортчиларнинг ҳисобига ёзилиб борилади.

Манба: www.turon24.com
Киритилди: 16:24, 24.10.2018.
Ўқилди: 3239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4040]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4028]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3559]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3196]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2878]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2874]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2767]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2571]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2526]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик