Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Металлург»: Устунликда ўтган сафар учрашуви бой берилди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 27-турини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказган “Металлург” кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Бевосита учрашув тафсилотига тўхталадиган бўлсак, мазкур ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Мезбонлар иккинчи босқичда ҳали биронта очко жамғармаганлиги боис бу учрашувга ҳаёт мамот ўйини сифатида қарашаётганлиги сир эмасди. Ютуқдан бошқаси “Бухоро”ни қаноатлантирмасди.

“Металлург” эса Бухорога “Бунёдкор” устидан эришилган ғалабадан кейин кўтаринки кайфиятда келган, ижобий натижага эришгудек бўлса ҳатто тўртинчи ўрин учун яхши имкониятга эга бўларди. Бундан ташқари барча жамоаларга ютқазаётган жамоанинг тушкун кайфиятидан фойдаланиб қолиш имконияти меҳмонларда мавжуд эди.

Учрашув ҳам бекободликлар учун омадли бошланди. Мезбонларнинг дастлабки тазйиқини бартараф этган меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Биринчи зарбани Зоҳид Абдуллаев берди. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади. Навбатдаги стандарт вазият эса “Металлург”га ҳисобни очиш имкониятини тақдим этди.

Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилганда мезбонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан қайтариб қолди ва Тимур Тўхтасинов иккиланиб ўтирмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Ислом Исоқжонов амалга оширди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди ва тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Футболда сен гол урмасанг, сенга уришади деган ибора бежизга пайдо бўлмаганлиги тез орада яна исботини топди. “Бухоро”нинг унчалик хавфли бўлмаган қанот ҳужуми кутилмаганда дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Чап қанотдан Акобир Тўраев дарвоза томон анчагина олис масофадан зарба берди. Яқин бурчакка берилган зарбадан сўнг тўпни на ҳимоячиларимиз, на дарвозабон қайтарди ва у тўрдан ўрин эгаллади – 1:0.

Шундан кейин ҳам бекободликларда гол киритиш имкониятлари бўлди. Шаҳзод Шайманов яқин масофадан бош билан дарвозага тўпни кирита олмаган бўлса, Худойшукур Сатторовнинг ўткир бурчак остида тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус меҳмонлар томонида бўлди. “Бухоро” жамоаси асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда қарши ҳужум тактикасидан фойдаланди. Тан олиш керак, мезбонларда шундай қарши ҳужумлардан иккитасида гол киритишлари мумкин эди.

Бирида Жавоҳир Илёсовнинг ажойиб сейви бекободликларни муқаррар голдан сақлаб қолган бўлса, яна бирида Шерзод Файзиевнинг биргина ўзи мезбонларнинг тўрт нафар ўйинчисига қарши бас кела олди.

Шунга қарамасдан меҳмонлар мағлубиятдан қутилиш қолишлари мумкин эди. Бироқ Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтган бўлса, Зафар Тўраевнинг голлик зарбасида Акмал Турсунбоев жамоасини голдан қутқарди.

Шунингдек, Ислом Исоқжонов, Аббос Отахоновлар ҳам вазиятлардан фойдалана олишмади. “Бухоро” футболчилари эса рақибнинг асабига тегиш, кичик фоллар эвазига вақтни чўзиш услубидан “унумли” фойдаланди. Бу эса иккинчи таймда сариқ карточкаларнинг қўпайиб кетишига сабаб бўлди. Ҳатто мезбонлар сардори Шавкат Саломов ўйин якунланиши арафасида майдондан четлатилди. Ҳисоб эса учрашув охиригача ўзгармай қолди...

“Бухоро” – “Металлург” – 1:0 (1:0).

24.10.2018 йил. “Бухоро спорт мажмуи”.  6315 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов.

Назоратчи ҳакам: Сардор Нажафалиев.

ПФЛ комиссари: Бахтиёр Намозов.

Гол: Акобир Тўраев, 18 (1:0).

Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Исоқжонов (11).

“Бухоро”: Акмал Турсунбоев, Арсланмурат Аманов, Саламат Қутибоев, Санъат Шихов, Бехруз Шодмонов (Влад Ларинов, 88), Акобир Тўраев (Азиз Ибрагимов, 63), Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Суҳроб Неъматов (Шавкат Саломов, 53), Жавоҳир Қаҳрамонов.

“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Ислом Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Жасур Ҳасанов (Суҳроб Нуруллоев, 46), Даврон Умиров (Зафар Тўраев, 72), Станислав Андреев, Шерзод Файзиев, Худойшукур Сатторов, Аброр Хусинов (Забиҳилло Ўринбоев, 58).

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Неъматов (53), Эргаш Исмоилов (60), Жавоҳир Қаҳрамонов (88), Арсланмурат Аманов (90+2) – Зафар Тўраев (74), Аббос Отахонов (80), Шаҳзод Шайманов (83), Ислом Исоқжонов (88), Суҳроб Нуруллоев (90+4).

Четлатиш: Шавкат Саломов (90+4).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:31, 24.10.2018.
Ўқилди: 1405 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.