Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон Кубоги финали мухлислар нигоҳида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади.

Эртага бўлиб ўтадиган финал учрашуви фарғоналик футбол мухлисларида ҳам катта қизиқиш уйғотган. Финал учрашувидан олдин фарғоналик мухлислар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Ихтиёр Ниёзов: “Фарғонада Кубок финалига тайёргарлик авжида. Учрашувга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан ҳам юқори. Чунки ўртага нафақат кубок тикилган, балки ОЧЛ учун  иккинчи йўлланма тақдири ҳам айнан эртанги финалга боғлиқ. Фарғонада бундай финаллар ҳар доим ҳам бўлавермайди.

Шу сабаб  футболни севадиган Фарғона аҳли финални албатта катта қизиқиш билан томоша килишади. Мени фикримча, эртанги финалга келадиган мухлислар сони  Ўзбекистон кубоги финаллари тарихида рекорд бўлиши мумкин”.

Санжар Холматов:  “ Финал учрашуви Фарғонада ўтишини эшитганимдан кейин жуда хурсанд бўлдим. Боиси, бундай юқори даражадаги ўйинларни бевосита стадионда кўришнинг ўзи кишига қанча қувонч бахш этади. Финал учрашувлари доимо шиддатли ўтади. Шу сабабли эртага ҳам курашларга бой ўйин гувоҳига айланишимизга ишончим комил”.

Маманазар Тўхтаев: “Биз футбол мухлислар ҳар доим финалларни катта байрамдек кутамиз. Финалда кимнинг ўйнаши муҳим эмас. Фарғона халқи финалларни соғинган. Биз мухлислар эртанги баҳсни интизорлик билан кутяпмиз. Эртага ҳақиқий байрам бўлишига ишонамиз”.

Исроил Мамажонов: “Финал учрашувини қанчалик интизор бўлиб кутаётганимни тасаввур ҳам эта олмайсиз. Барчамиз финалда “Нефтчи” ёки “Қўқон-1912” кутгандик. Шундай бўлса-да финалга қизиқиш катта деб ҳисоблайман. “Истиқлол” стадионида чиптага учун мухлислар навбат кутиб туришибди. Шунинг ўзиёқ учрашувга бўлган қизиқиш қай даражада эканлигини белгилаб берса ажаб эмас”.

Ҳабибулло Нишонов: “Фарғоналик мухлислар “Истиқлол” стадионида эртага ҳақиқий аншлаг бўлишини кутяпмиз. Финал ҳар доим ҳам вилоятимизда бўлавермайди. Шундай экан бундай катта байрамни ўтказиб юборишни истамаймиз”.

Абдураҳим Аламов:  “ЎФА олиб бораётган ислоҳатлар натижасида бу йилги кубок баҳслари ўзгача руҳда ўтди. Босқичларнинг битта ўйиндан иборат бўлгани эса баҳсларнинг шиддатли ўтишига замин яратди. Бундан ташқари, финалнинг Фарғонада ўтишини ҳам тарихий воқеалардан бири сифатида эътироф этиш мумкин.

Бунқаси ҳали бўлмаганди. Шунинг учун фарғоналик ишқибозлар хурсанд. Улар эртанги баҳсни интизорлик билан кутишмоқда. Финалнинг Фарғонада ўтиши вилоятимиз футболи ривожига катта ҳисса қўшишига шубҳам йўқ  Биз мана шундай финалларни соғинганмиз.

Эртага “Истиқлол” стадионида байрами бўлишига ишонаман. Бундан ташқари, эртага бутун водийдан мухлислар ташриф буюриши аниқ. Бу нафақат Фарғона, бутун водий футболи учун байрам. Водийлик футбол ихлосмандлари эса бундай байрамларни ўтказиб юборишни исташмайди”.

Аброр Деҳқонов томонидан тайёрланди,

"Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати ходими, "Футбол инфо" журнали бош муҳаррири.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:10, 27.10.2018.
Ўқилди: 2762 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.