MLS чемпионатининг 2018 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.
23 йилдан буён ҳозирги форматда ташкил этиб келинадиган чемпионат регламентига асосан, жамоалар икки минтақа – Шарқий ва Ғарбий биринчиликларга бўлинган ҳолда 34 тадан ўйин ўтказишади ва якунда энг кўп очко тўплаган клуб чемпионликка эришган ҳисобланади. Бу мавсум Шарқий минтақада 71 очко тўплаган «Ред Буллс» «Мухлислар қалқони» унвонига (бош соврин) сазовор бўлди.
Эндиликда икки лиганинг энг юқори олтилигига кирган 12 жамоа MLS кубоги учун плей-офф ўйинларига киришади. Бунда сетканинг икки томони икки минтақа учун ажратилади, натижада финалда Шарқий ва Ғарбий лигалар вакиллари ўзаро тўқнаш келади.
Кеча чемпионатнинг ҳал қилувчи учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Златан Ибраҳимович ҳам бўлган «Лос-Анжелес Гэлакси» жамоаси ўз майдонида Ҳюстоннинг «Динамо»сини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Лон-Анжелес шаҳри вакиллари юқори олтиликка кириб, кубок учун курашни давом эттириш учун бу ўйинда ғалаба қозонишлари керак эди. Мағлубиятдан сўнг, жамоа мавсумни Шарқий минтақанинг 7-ўрнида якунлади, Ибраҳимович эса 22 та гол билан мавсум тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади.
Бу ўйин билан параллел равишда иккинчи лигада кечган ўйинда «Ди Си Юнайтед» сафарда «Чикаго Файр» билан очколарни бўлишиб олди – 0:0. Вашингтонликлар ҳужумчиси Уэйн Руни 90 дақиқа майдонда бўлиб, гол кирита олмади. Чемпионат якунларига кўра, «Ди Си Юнайтед» ўз минтақасида 4-ўринни эгаллаб, кубок учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Шарқий минтақа:
Ғарбий минтақа:
MLS кубоги ўйинлари 31 октябрдан бошланиб, 8 декабрь куни бўладиган финал баҳси билан якунига етади. Бунда икки минтақада 3-6 ўринни олган жамоалар нимчорак, 1-2 ўрин эгалари чорак финалдан курашга киришади.