Лестершир полицияси "Лестер" клуби хўжайини Вичай Сривадханапабханинг вертолёти ҳалокати натижасида ҳалок бўлган 5 кишининг номларини эълон қилди.
Вертолёт АПЛ доирасида "Вест Ҳэм" билан ўйиндан сўнг (1:1) "Кинг Пауэр" стадиони автотураргоҳига қулаб тушган эди.
Вертолётда миллиардердан ташқари унинг компаниясининг икки вакили - Нурсар Сукнамаи ва Кавепорн Пунпаре, шунингдек, учувчилар Эрик Шваффер ва Изабела Роза Лехович бўлганлар.