Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

AIBA президентлигига сайловда Ғофур Раҳимовга рақиб номзод топилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA) президентлигига сайловда қозоғистонлик собиқ боксчи Серик Қўноқбоев Ғофур Раҳимовга рақиб бўлади. Сайлов яқин кунларда Москвада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Олдинроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ғофур Раҳимовнинг Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA) президентлигига сайловда ягона номзод эканлигига эътироз билдирган эди.

Ғофур Раҳимов Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA) бошқарувида юзага келган инқироз туфайли 2018 йил январидан вақтинчалик президент вазифасини бажариб келмоқда. Бироқ ХОҚ уни жиноят оламига алоқаси бор, дея номзодини ёқламаслигини билдирган эди. Шунингдек, ХОҚ федерацияга кескин жазолар кўриши билан таҳдид қилган эди.

Аммо сўнгги вазиятда Осиё бокс конфедерациясини бошқараётган қозоғистонлик собиқ боксчи Серик Қўноқбоевнинг мазкур сайловда номзод сифатида иштирок этиши вазиятни бир оз юмшатди. Спорт арбитраж суди (CAS) Қўноқбоевга Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA) президентлигига ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди.

Бундан олдин мазкур федерациянинг сайловни ташкил этиш билан шуғулланувчи қўмитаси Қўноқбоевга сайловда иштирок этишига рухсат бермаганди. Сабаб сифатида унинг ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги келтирилган эди.

Натижада Ғофур Раҳимовнинг ягона номзод бўлиб қолиши мазкур федерация ва ХОҚ ўртасида низо келтириб чиқарди.

Сайловларнинг муқобиллик асосида ўтиши билан Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA) 2020 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятини сақлаб қолади. Бироқ ХОҚ “номуносиб” номзод учун Ҳаваскор бокс халқаро федерацияси (AIBA)га нисбатан жазо чораларини қўллашини билдирди.

Манба: www.turon24.com
Киритилди: 13:37, 31.10.2018.
Ўқилди: 2966 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.