Кириш Регистрация

Шароф Муҳитдинов: «Биз учун энди орқага йўл йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" футбол мактабидан етишиб чиқиб, ҳозирги пайтда “аждарлар” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ўйинчилар талайгина. Шулар қаторида ярим ҳимоячимиз Шароф Муҳитдинов ҳам бор. Борган сари унинг ўйинлари чиройли ва мазмунли бўлаётганини, футбол ишқибозлари ҳам эътироф этишмоқда. "Насаф" клуби матбуот хизмати футболчидан эртага, “Қўқон-1912” жамоаси билан бўладиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўради.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди, ҳар доимгидек ушбу ўйинга ҳам пухта тайёргарлик кўрдик. Жамоадошларимни кайфияти жуда зўр. Кейинги учрашувларда ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилаётганимиздан мамнунмиз. “Қўқон-1912” жамоаси кейинги учрашувларда муваффақият қозона олмаётган бўлсада, бу жамоа ўз ўйини билан ҳар қандай жамоага қарши кучли ўйин кўрсата оладиган кучга эга. Жамоа таркибида етарли тажрибага эга футболчилар жамланган. Жамодошларига нисбатан ёшроқ бўлсада, Жавоҳир Сиддиқовнинг кўрсатаётган ўйинларини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим.

Биз учун эса энди орқага йўл йўқ. Қолган учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ғалабаларимизни азиз мухлисларимизга туҳфа этиш ниятидамиз. Жамоадошларимнинг барчаси ана шу кайфиятда.

Ўтган турдаги голим ҳақида? Албатта, ўз голинг билан жамоанг ютуғига ҳисса қўшиш жуда ёқимли. Аммо мен учун қандай ҳолатда гол уришни фарқи йўқ. Муҳими тўғри келиб қолса,  гол бўлса бўлди. Баъзан ўйинда ҳужумларимиз голга айланмай қолади. Шуни ҳисобга олиб, мураббийимиз рақиб дарвозасига узоқдан зарба йўллаб туришим ҳақида, ўйиндан олдин кўрсатма беради. Буни уддаласам ўзим ҳам хурсанд бўламан. Бизда асосан жамоавий ўйинга катта эътибор берилади. Майдонда ҳамма бирдек ҳаракат қилиши талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ўйиндаги урилган гол ҳаммамизники деб, ҳисоблайман.

Эртага об-ҳаво яхши бўлиб, мухлисларимиз стадионга кўпроқ келишса дейман, мухлисларимиз қанча кўп бўлишса бу – бизга шунча завқ беради", - дейди Шароф Муҳитдинов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:02, 31.10.2018.
Ўқилди: 2995 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.