Evening Standard хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг испаниялик яримҳимоячиси Хуан Мата "Ювентус"га ўтиши мумкин.
Гап шундаки, ёзда 30 ёшли футболчининг шартнома муддати тугайди ва у яқинлашаётган қишдаёқ бошқа клублар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.
Манчестер клуби унинг шартномасини узайтиришга мойил, аммо "Юве"нинг таклифи қизиқарлироқ бўлиши мумкин. Футболчига яна унинг собиқ жамоаси - "Валенсия" ҳам қизиқмоқда.