"Манчестер Юнайтед"нинг сербиялик яримҳимоячиси Неаманя Матич АПЛнинг 11-турида "Борнмут"га қарши ўйинда (2:1) жамоасининг лолақизғалдоқ тасвири туширилган футболкасида ўйнашдан бош тортди.
30 ёшли футболчи ўйин олдидан бу рамзнинг маъносини сўради. Бу НАТО жангларида ҳалок бўлган британиялик аскарларнинг хотирасига бағишланганини билгач, Матич ўз формасига бу рамзни акс эттиришдан бош тортди.
Telegraf.rs хабарига кўра, Матич бу нишонни полга улоқтирган ва шундай деган: "Сиз менинг ватанимни бомбардимон қилгансизлар, мен бу нишонни ҳеч қачон тақмайман. Агар талаб қилинса, Англияни ҳам, клубни ҳам тарк этишга тайёрман".
Матич аввалроқ "Челси" ва "МЮ" таркибида ўйнаган чоғида лолақизғалдоқ нишонини формасига таққан. Клуб Матичнинг қарорини шахсий сабаблар деб тушунтирган.
2015 йилда Британи ОАВ ирландиялик футболчи Жеймс Макклейни ҳам формасига ушбу нишонни тақмагани учун танқид қилган.
Лолақизғалдоқ Буюк Британия, Канада, Янги Зеландия ва Австралияда Биринчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишлаш анъанага кирган.