Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Зоҳир Пиримов: "АГМКдан кетишимга Виктор Кумиков сабабчи"

Баҳо:
+ | -

Ушбу учрашувда "кончилар" рақибларини мағлубиятга учратишди ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу натижадан сўнг жамоада узоқ муддат фаолият олиб борган Зоҳир Пиримов билан суҳбатлашдик.

- Ўзбекистон кубоги финал босқичида "Пахтакор"ни мағлуб этиб тарихда илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритдинглар. Ушбу ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.

- Ўзбекистон кубоги финал босқичида ушбу мавсумдаги энг муҳим учрашувни ўтказдик. Шунинг учун ҳам барчамиз ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ушбу ўйинда биз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб бордик. Майдонда мураббийимининг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик. Бош мураббийимизнинг ва футболчиларнинг қилган сай-ҳаракатлари зойи кетмади. Илк маротаба Ўзбекистон кубоги совринини қўлга киритдик ва ОЧЛ йўлланмасига эга чиқдик.

- "Пахтакор" билан бўлган ўйинда учрашувдаги ҳисобни сизлар очдинглар. Орадан бироз вақт ўтиб рақибларингиз мувозанатни тиклади. Шу вазиятда жамоа руҳий тушкунликка тушиб қолмадими?

- Йўқ, биз ўтказиб юболрилган голдан сўнг тушкунликка тушиб қолмадик. Аксинча, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол қилиб ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. Финал босқичида майдонга ҳамма нарсага тайёр бўлиб чиқиш керак, назаримда.

- Учрашувда кўпроқ "Пахтакор"га тўпни бериб қўйдинглар. Бу мураббийнинг тактикаси билан боғлиқмиди?

- Биз ҳимоявий ўйин кўрсатмадик, ҳужумда ҳам етарлича имкониятларимиз бўлди. Тўғри, тўп назорати борасида "Пахтакор" устунлик қилди. Бизни мураббийимиз ушбу ўйинга максимал даражада тайёрлади. Майдонда мураббийимизнинг барча айтганларини бажаришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий бизни финал босқичига аъло даражада тайёрламаганда ғолиб бўлмаган бўлардик, деб ўйлайман.

- "Пахтакор"га қарши баҳсда қанчалик қийинчиликларга дуч келдинглар?

- "Пахтакор" таркибига қарасангиз маҳоратли футболчилари жудаям кўп. Ҳеч бир жамоа уларга қарши осон ўйин кўрсатмайди. "Шерлар"га қарши баҳс олиб борган ҳар бир жамоа қийинчиликларга дуч келади.

- Тўғри, лекин АГМК финалга кегунга қадар кучли жамоаларни мағлубиятга учратди...

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Биз финалга келгунимизга қадар кучли жамоаларни мағлубиятга учратиб кубок баҳсларидан чиқариб юбордик. Ҳар бир учрашувдаги ғалабани жамоавий ўйин эвазига эвазига қўлга киритдик. Биз бир оиладекмиз.

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Ҳозирги кунда барчанинг фикри суперлиганинг қолган учрашувларига қаратилган.

- Зоҳир ака сиз бундан аввал Бухоронинг "Бухоро" жамоасида, Наманганнинг "Навбаҳор" клубида фаолият юритгандингиз. АГМКга ўтишингиз қандай амалга ошди?

- АГМК жамоасига Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинлангандан сўнг улар мени жамоада кўриш истаги борлигини айтди. Ушбу таклифга йўқ демай, жона-жон жамоамга қайтиб келдим.

- АГМК жамоасидан кетишингиздан олдин "Игорь Шквирин жамоадан кетса мен ҳам кетаман" деб жамоадан кетгандингиз. Клубга Шквирин қайтмади лекин сиз қайтдингиз...

- Игорь Шквирин АГМкдан кетгандан сўнг мен ҳам жамоадан кетишга қарор қилгандим. Лекин АГМКдан кетишимга кўпроқ Виктор Кумиков сабабчи бўлган. Чунки, мен ушбу мураббийнинг ўйин услубига мос келмасдим. Шунинг учун жамоадан кетишга қарор қилганман. Ҳозир вазият ўзгарди. АГМКни Бахтиёр Ашурматов бошқармоқда.

- АГМКдан кетганингиздан сўнг ўйинингизда пасайиш кузатилгандек бўлди назаримда...

- Тўғри айтдингиз, ўтган мавсум ўйинимда пасайиш кузатилди. 9 йил давомида АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилдим. Бошқа жамоага ўтганимдан сўнг, янги жамоага ва у ердаги муҳитга кўникиш мен учун қийин бўлди. "Бухоро" жамоасида фаолият олиб борган кезларим, кўпроқ захира ўриндиғида қолиб кетдим. "Навбаҳор"да эса 14 учрашувнинг 11тасида майдонга тушганман. "Навбаҳор" жамоасида кўплаб ўйинларда асосий таркибда майдонга тушдим. "Навбаҳор" билан кўплаб ғалабаларни қўлга киритдик.

- Сиз учун қадирли жамоа барибир АГМКми?

- Албатта, фаолиятимнинг асосий қисмини ушбу жамоада ўтказяпман. Бундан ҳеч ҳам афсусланмайман. Олмалиқ шаҳри, стадион, мухлислар ва жамоадошларим мен учун жуда ҳам қадрли.


Абдуллоҳ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:53, 06.11.2018.
Ўқилди: 2859 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.