Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛ. «Ўлим гуруҳи»да вазият чигаллашди (видео)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 4-туридан сўнг "С" гуруҳида вазият анча чигаллашди. Гуруҳ пешқадами "Ливерпуль" сафарда "Црвена Звезда"га имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

"Наполи" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасида Неапол шаҳрида бўлиб ўтган ўйин ҳам дуранг билан якунланди. Парижликлар биринчи бўлим сўнгида Бернатнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлсалар, иккинчи бўлим ўрталарида Инсинье пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Бу жамоаларнинг Парижда бўлиб ўтган ўйинида ҳам ғолиб аниқланмаганди.

Бу гуруҳда 4-турдан сўнг "Ливерпуль" ва "Наполи" ҳисобида 6 очко мавжуд. "ПСЖ" 5 очко билан учинчи, "Црвена Звезда" эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

ЕЧЛ, "С" гуруҳи. 4-тур
Наполи Италия – ПСЖ Франция 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 45 Бернат, 1:1 – 62, пенальти Инсинье.
Наполи – Оспина, Максимович (Хюсай, 76), Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Кальехон, Аллан, Гамшик, Фабиан Руис (Зелиньски, 71), Мертенс (Уна, 83), Инсинье.
ПСЖ – Буффон, Маркиньос, Тиаго Силва, Керер (Шупо-Мотинг, 90), Менье (Кимпембе, 73), Ди Мария (Кавани, 77), Верратти, Дракслер, Бернат, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Мбаппе (29), Керер (32), Фабиан Руис (45), Верратти (89), Неймар (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:24, 07.11.2018.
Ўқилди: 19116 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.