Хабарингиз бор, келаси йилнинг март ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Ушбу саралашда ғолиб чиққан жамоа 2020 йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Таиланддаги Осиё чемпионатида 1-3 ўринни қўлга киритган терма жамоалар Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Бугун Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "F" гуруҳида Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳслари келаси йилнинг 22-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Мусобақа регламентига кўра саралаш баҳслари Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ўтказилади. Ҳар икки минтақадаги гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган жами 11та терма жамоалар Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Уларга ўз гуруҳларида энг яхши натижа қайд этган 4та иккинчи ўрин соҳиблари ҳамда мезбон сифатида Таиланд ҳам қўшилади.
Осиё чемпионатида энг кучли 16та терма жамоа иштирок этади.
Эрон мураббийи жамоа Янги Зеландия билан ўйиндан кейин АҚШдан чиқариб юборилгани ҳақида гапирди [6993]
Пике Кукурельяни «Реал»га ўтгани учун кескин танқид қилди [4019]
Ямал Кабо-Вердега қарши ўйиндан сўнг баёнот берди [2976]
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Оярсабаль ЖЧда антирекорд ўрнатди [2675]
ЖЧ-2026: Саудия Арабистони - Уругвай - 1:1 (видеошарҳ) [1847]
ЖЧ-2026. Испания - Кабо-Верде учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди [1513]
«Челси» «Реал» футболчисини сотиб олиши мумкин [1387]
ЖЧ-2026: Испания - Кабо-Верде - 0:0 (видеошарҳ) [1312]
Моуриньо «Реал» ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр [1283]
Расман. Сабри Лямуши Тунис терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан озод этилди [1259]













