Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бугун Тошкентда спорт тиббиёти муаммо ва истиқболларига бағишланган конференция бошланади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

8-9 ноябрь кунлари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан, Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида “Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва ривожланиш истиқболлари” Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Ушбу анжуманда нафақат мамлакатимизда шу соҳада фаолият юритаётган шифокорлар, шунингдек, Япония, Туркия, Россия ҳамда МДҲ давлатлари спорт тиббиёти мутахассислари ҳам иштирок этади.

Таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, у орқали спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишни таъминлаш, жумладан, спорт тиббиётининг илғор ютуқларини ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – спорт тиббиётидаги ютуқ ва муаммолар, мусобақалар жараёнида спортчиларнинг жароҳат олмаслигини таъминлашда тиббиёт ходимлари ролини ошириш, бўғимлар шикастланишини олдини олиш, даволаш ва тиббий тиклаш муаммолари, спорт тиббиётида реалибитация ва физиотерапиянинг ўрни каби мавзуларга эътибор қаратилади.

Конференцияда турли мавзуларда етакчи спорт тиббиёти шифокорлари ўз маърузалари билан чиқиш қиладилар. Конференциянинг биринчи куни 8 ноябрь Тошкентда ўтказилса, 9 ноябрда Самарқанд шаҳрида давом эттирилади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда илк маротаба бундай миқёсида ташкил этилаётган ушбу конференция мамлакатимизда спорт тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 01:30, 08.11.2018.
Ўқилди: 1691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.