Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тошкентда спорт тиббиётига бағишланган катта халқаро конференция бошланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри «Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилмоқда.

Бугун ана шу йирик халқаро конференация ўз ишини бошлади. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан, Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбир пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасида ўтказилмоқда.

Тадбирни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари Абдушукур Содиқов очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқди ва Ўзбекистонда спорт тиббиётининг ривожланишида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг ўрни беқиёс эканлиги, мазкур конференция ўзаро фикр алмашиш, тажриба орттириш йўлида ўзига ҳос ахборот майдони бўлишини таъкидлаб ўтди. Тошкент давлат стомотология университети ректори Жасур Ризаев ҳам спорт тиббиёти ривожи йўлида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Сўнгра тадбирнинг мартабали меҳмонлари томонидан маърузалар бошланди. Аввалига марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов «Ўзбекистонда спорт тиббиётининг кеча ва бугуни» мавзусида чиқиш қилди. Сўнгра Россиядан ташриф буюрган таниқли академик, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари спорт тиббиёти врачлари ассоциацияси президенти Борис Поляев Россия спорт тиббиётининг ҳозирги замон ютуқлари ҳақида гапириб берди.

Япониялик олим, 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий ҳайъят аъзоси Ишида Хироюкининг «Спортда тўсатдан ўлимни олдини олиш стратегияси» мавзусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқишга сабаб бўлди.

Конференция давомида яна бир қатор муҳим мавзулардаги чиқишлар, мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:25, 08.11.2018.
Ўқилди: 1896 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.