Пойтахтимизда ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курслари бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.
Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Шундан сўнг мураббийлар икки йил давомида мураббий сифатида фаолият юритиб, кейин "Pro" лицензияси учун ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.
Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Копадзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти. Шунингдек, "А" лицензиясини қўлга киритиб бўлган мутахассислар - Улуғбек Бақоев, Жасур Абдураимов ва Жафар Ирисметовлар эркин тингловчи сифатида мазкур курсларда қатнашиб, билимларини янгилашмоқда.
Бугун "А" лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашишди. Тажрибали аргентиналик мутахассис учрашув давомида мураббийларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Шунингдек, мураббийлик соҳаси бўйича турли масалалар бўйича фикр алмашилди.
Ушбу ўқув курслари 18 ноябрь кунига қадар давом этади.
Моуриньо «Реал»нинг икки футболчисини сотиб юборишга қарор қилди [8814]
Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [8177]
«Реал»да Модрич бўйича қарор қабул қилинди [4172]
ЖЧ-2026. Бугунги ўйинлар жадвали [3729]
«ПСЖ» «Реал»нинг шов-шувли трансферига тўсқинлик қилмоқчи [3469]
«Барселона»да янги футболчидан ҳайратда қолишди [3218]
“ПСЖ” Барколани “Барселона” футболчиси билан алмаштириши мумкин [3003]
ЖЧ-2026: Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига чипталар нархи маълум бўлди [2843]
Шлоттербек «Реал» бўйича ўз позициясини маълум қилди [2789]
«Барселона» агар Альваресни сотиб ололмаса, АПЛ юлдузи бўйича музокараларни бошлайди [2405]













