Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Бугун футбол. «Нефтчи» – «Суғдиёна»

Баҳо:
+ | -

Бугун Фарғонада катта футбол оқшоми! Суперлиганинг 30-турида "Нефтчи" жамоаси Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Фарғона клуби 9 ноябрь оқшомида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказади. Чемпионатнинг қуйи олтиталигида кураш олиб бораётган энг асосий рақибларимиздан бири саналган "Сўғдиёна" "Истиқлол" стадионига ташриф буюради.

ЎЙИННИНГ АҲАМИЯТИ

Беллашувнинг аҳамияти борасида кўп фикр билдириш шарт эмас. Мавсумнинг сўнгги беллашувларидан бири саналган бугунги рақобат ҳал қилувчи принципларни ўз қамровига олмоқда. Бугунги баҳс олдидан "Нефтчи" жамоаси турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этган бўлиб, асосий таъқибчиларидан уч ҳамда тўрт очко фарқда ортда қолмоқда. Албатта бу катта тафовут эмас. Шундай экан, олдиндаги ўйин очкосини олтинга қиёслаш мумкин. "Нефтчи" жамоаси   Мавсум-2018даги сўнгги  икки уй учрашувини "Сўғдиёна" ҳамда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Айтиш керакки, якунда ушбу ўйинлар натижалари кўп нарсани ҳал қилиб беради.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

"Сўғдиёна" учун "Нефтчи"га қарши чемпионат беллашувлари жорий мавсумда анча омадли келмоқда. 2018-йилда жамоалар 2 марта Жиззахда ва 1 марта Фарғонада ўйин ўтказишган бўлса, ушбу беллашувларнинг 2 тасида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Жиззахда кечган 2-тур ўйинида нурсиз дуранг қайд этилган эди. 0:0. Жорий мавсумдаги 4-ўзаро ўйин ким учун омадли келади ? Бу саволга бугун оқшом жавоб оламиз.

ЁШЛАР ЛИГАСИ

Афсуски, Абдусамад Дўрмонов шогирдларининг ғалабали сериясини Ёшлар лигасининг сўнгги ўрин соҳиби тўхтатди. АГМК ҳамда "Насаф"га қарши иродали ўйинларни ўтказган ёш фарғоналиклар "Сўғдиёна" ўринбосарларига мағлуб бўлишди. Ўйин тақдирини биргина пенальти ҳал этди. Жамшид Қобулов 84-дақиқада тўпни қайтариш чоғида уни қўли билан ўйнади ва наманганлик ҳакам Ғайрат Жўраев мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Меҳмонлар биргина имкониятдан унумли фойдаланишди.

Қадрли футбол мухлислари! Бугун севимли "Нефтчи" жамоаси учун энг муҳим ўйинлардан бири эканлигини алохида таъкидлаган бўлар эдик ҳамда барча фарғоналикларни "Истиқлол" стадионида кечадиган муҳим футбол баҳсига "Нефтчи" жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида чорлаймиз! Ўйин соат 18:00да старт  олади.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:28, 09.11.2018.
Ўқилди: 2450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.