“Наполи” ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньски яқин вақт ичида янги шартнома имзолайди.
24 ёшли футболчи “неаполь” клуби билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўяди. Бу ҳақда spazionapoli.it. сайти хабар берди. Зелиньскининг маоши 3,5 млн еврони ташкил қилади.
Польшалик футболчининг Италия клуби билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Унинг ҳозирги товон пули 65 млн евро. Бироқ, “Наполи” унинг нарҳини 150 млн еврога оширмоқчи.
Маълумот учун, Зелиньски жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди.