Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Расман. «Нефтчи» Суперлигани тарк этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 30-тур баҳслари якунига етди. Ушбу тур натижалари бўйича Суперлигани тарк этган дастлабки жамоанинг номи аниқ бўлди.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун мазкур ўйиндаги ғалаба фарғоналиклар учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Аммо учрашувнинг 89-дақиқасида белгиланган пенальтини Никола Милинкович аниқ амалга оширди ва жиззахликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Натижада "Сўғдиёна" ўз очколарини 23тага етказиб олган бўлса, мавсум тугашига 2 тур қолганида "Нефтчи" 17 очкога эга бўлиб турибди. Бундан ташқари, АГМК ҳисобида ҳам 23 очко мавжуд. Фарғоналиклар назарий жиҳатдан бу жамоаларга етиб олиш имкониятига эга, аммо Ҳайдаров жамоаси рақибларга қарши ўзаро ўйинларда салбий кўрсаткичга эга:

1) "Нефтчи" клуби "Сўғдиёна"га қарши 4та ўйинда 3 марта ютқазиб, битта дуранг ўйнаган.

2) "Нефтчи" АГМК билан 4та ўйинда 1та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият натижа кўрсатган. Тўплар фарқи — 6:5, олмалиқликлар фойдасига.

3) Мабодо, АГМК ва "Сўғдиёна" қолган иккита ўйинда ютқазиб, фарғоналиклар 2та баҳсда ғалаба қозонсаю, 3та жамоанинг очколари тенг бўлиб қолса-чи? У ҳолда ҳам "Нефтчи" учта жамоа орасида энг ёмон натижага эга бўлади:

1. "Сўғдиёна" — 13 очко
2. АГМК — 12 очко
3. "Нефтчи" — 6 очко.

Демак, "Нефтчи" клуби мавсум тугашига 2 тур қолганида Суперлигани тарк этди ва келаси мавсумни Про-лигада бошлайди.

Суперлигада ким жон сақлаб қолади?
Мусобақа регламентига кўра, 10 ва 11-ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигада жон сақлаб қолиш учун Про-лига клублари билан ўтиш баҳсида иштирок этишади. Қуйи олтиликда иштирок этаётган "Насаф" ва "Қизилқум" жамоалари қолган жамоаларидан илгарилаб кетишди ва келаси мавсумда Суперлигада қатнашиш масаласини ўзлари учун кафолатлаб бўлишди.

Ўтиш баҳсида иштирок этиш муаммосидан қутулиб қолиш учун "Қўқон-1912", АГМК ва "Сўғдиёна" клублари кураш олиб боришади. Қўқонликлар ҳисобида 24 очко мавжуд бўлиб, уларнинг имкониятлар нисбатан яхшироқ. Айниқса, навбатдаги турда бўладиган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳси кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.

АГМКни эса қолган иккита турда қийин ўйинлар кутиб турибди: жамоа Қаршида "Насаф", Олмалиқда "Қизилқум" билан тўқнаш келади.

АГМКнинг қолган ўйинлари:
25.11.2018. 17:00. "Насаф" - АГМК
29.11.2018. 18:00. АГМК - "Қизилқум"

"Сўғдиёна"нинг қолгани ўйинлари:
24.11.2018. 15:00. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
29.11.2018. 18:00. "Сўғдиёна" - "Насаф"

"Қўқон-1912"нинг қолган ўйинлари:
24.11.2018. 15:00. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
29.11.2018. 18:00. "Нефтчи" - "Қўқон-1912"

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Насаф 18 8 6 4 21-14 30
2 Қизилқум 18 9 3 6 25-22 30
3 Қўқон-1912 18 6 6 6 19-14 24
4 АГМК 18 6 5 7 20-21 23
5 Сўғдиёна 18 6 5 7 18-22 23
6 Нефтчи 18 4 5 9 13-23 17
Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:29, 11.11.2018.
Ўқилди: 6918 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.