Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Жасур Матчанов МОҚда камондан отиш бўйича селекционер мураббий билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов август ойида Туркияда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказган ва камондан отиш спорт тури бўйича ҳамкорликни ўрнатиш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ушбу спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишган эди.

Сўнгра, октябрь ойида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари Уғур Эрденер билан учрашган ва бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришганди.

Ушбу келишувга кўра, Туркияда фаолият олиб бораётган мураббийлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларимиз учун машғулотлар, маҳорат сабоқлари ташкил этиб беришлари лозим эди. Шунингдек, селекция масаласида ҳам улар мураббийларимизга яқиндан ёрдам беришлари бўйича келишиб олинганди.

Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, айни пайтда Туркияда фаолият олиб бораётган грузиялик мураббий, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Европа чемпионати совриндорларини тарбиялаган мутахассис Владимир Леквишвили куни кеча юртимизга ташриф буюрди ва Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди. МОҚда у Бош котиб Жасур Матчанов ва Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомовлар билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар камондан отиш спортининг Ўзбекистондаги ҳолати, спортнинг ушбу турини ривожлантириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гаплашишди. Жасур Матчанов меҳмонга Ўзбекистонда камондан отиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва режалар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, спортнинг ушбу тури бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш бугунги кундаги долзарб масала эканлигини айтиб ўтди.

Учрашув сўнгида Жасур Матчанов анъанага кўра мураббийга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, 12 – 17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида камондан отиш бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон очиқ кубоги ташкил қилинади. Мураббий эртага старт оладиган мусобақага ташриф буюради ва селекция масалаларида терма жамоамиз мураббийларига ёрдам беради. Шунингдек, спортчи ва мураббийлар учун мастер-класс ҳам ўтказади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:06, 11.11.2018.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.