Бугун “Андижон” жамоаси Про-Лига мусобақаси чемпионига айланди ва келаси мавсум Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шундай қилиб, йил бошида ЎФА ваъда қилган 300 миллион сўм мукофот пулларини “Андижон” жамоаси ҳисоб рақамига ўтказиб берадиган бўлди.
Бундан ташқари, кейинги тур ўйинидаги натижа қандай бўлишидан қатъий назар Муборакнинг “Машъал” клуби Про-лигада иккинчи ўринни расмийлаштиришга улгурди.
Муборакликларга иккинчи ўрин учун 200 миллион сўмга бойийдиган бўлди. Амалдаги чемпионга мағлуб бўлган “Истиқлол” мавсумни учинчи ўринда якунлади.
“Сурхон” бугун сўнгги учрашувни ўтказиб бўлди, эндиликда “Истиқлол” ҳисоб рақамига ПФЛдан 100 миллион сўм пул мукофоти ўтказиб берилади.
Про-лигада мукофот пуллари:
1-ўрин: “Андижон” 300 000 000,00
2-ўрин: “Машъал” 200 000 000,00
3-ўрин: “Истиқлол” 100 000 000,00.