Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду душанба куни теннис бўйича ўтказиладиган ATP турнирига оила аъзолари билан ташриф буюрди.
Турнирнинг иккинчи кунида дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Жон Изнерни осонликча – 6:4, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Ушбу ўйинда португалиялик футболчига ҳам иш топилди. Гап шундаки, ўйин олди машғулотида 33 ёшли футболчининг рафиқаси Жоржина Родригес томон бир нечта теннис тўплари учиб келди. Роналду рафиқасини бир нечта тўплардан ҳимоя қилди лекин, бир марта тўпни ушлай олмади.
Шундан сўнг, Криштиану ҳал қилувчи баҳсларни томоша қилиш учун Лондонга борди ва Bulgari Hotel меҳмонханисига жойлашди.
Мазкур ўйиндан сўнг, Жокович ушбу ўйинга келгани учун Роналдуга ташаккур билдирди.
"Эгнимда унинг либоси бор эди. Ишончим комил, у бунга ҳурсанд бўлган. Футбол юлдузи теннис кўришга келиши бу ажойиб. Олдин у баъзида Мадридда бўлиб ўтган ўйинларни томоша қилишга келарди. У теннис мухлиси”, - деб изоҳлайди Жокович.