Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Sky Sports нашрининг хабарига кўра, мадридликлар “Ювентус”га коста-рикалик дарвозабонни ижарага олишни тавсия қилди.
Навас ҳам “Реал”ни тарк этишга қарши эмас. У жамоадаги ўрнидан норози. Навасга Куртуа билан рақобатлашиш ёқмаяпти. Кейлор Наваснинг трансфер нарҳи 18 млн еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Навас жорий мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда майдонга тушди.