Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Салоҳ Миср сафида гол урди ва ўқувчи қиздан узр сўради (фото)

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка миллатлар кубоги саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Миср ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Кейинчалик эса Салоҳ ёш ўқувчидан узр сўрашига тўғри келди.

Муҳаммад гол урганидан кейин учрашув режиссёри трибунада баннер кўтариб олган қизни катта планда намойиш қилди. Қизалоқ ўз баннерида қуйидаги сўзларни ёзиб олганди: "Салоҳ, илтимос, гол ур. Мен уйга кетишим керак, менинг уй вазифаларим бор".

Юқорида айтганимиздек, Муҳаммад Салоҳ учрашувнинг 90-дақиқасида гол урди. Мисрлик футболчи бу голни узоқ куттириб қўйгани учун ёш мухлисасидан узр сўради.

"Мен ростдан ҳам сени уйга эртароқ боришингни истагандим. Сўнгги дақиқага қадар сени куттириб қўйганим учун мени кечир. Умид қиламан, эртага сенинг ўқитувчинг вазиятни тўғри тушунади", — дея ёзди Салоҳ ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали.

Манба: football24.ua
Киритилди: 18:18, 17.11.2018.
Ўқилди: 11821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик