Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон кубогининг очилиш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида ўсмир қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бошланди.

Мусобақада жаҳоннинг 14 мамлакатидан 53 нафар спортчи иштирок этмоқда. Кеча Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли «Универсал» спорт саройида ушбу нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир тантанали куй-қўшиқлар билан бошланди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари маросимга кўтаринки рух бағишлади. Ёш қиличбозлар иштирокидаги кўргазмали чиқиш эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ушбу мусобақанинг қай даражада аҳамиятли эканлиги, ана шундай нуфузли мусобақа Ўзбекистонга ишониб топширилганидан мамнун эканликларини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди.

Қайд этиш лозимки, мазкур жаҳон кубоги қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Яккалик баҳсларида ғолибликни қўлга киритган спортчи 32 рейтинг очкосига эга бўлади. Жамоавий беллашувларда ғолиб бўлган терма жамоа эса 64 рейтинг очкосини қўлга киритади. Кеча яккалик баҳслари бўлиб ўтди. Бугун эса жамоавий беллашувлар ташкил қилинади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:15, 18.11.2018.
Ўқилди: 2004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.