Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тошкентда футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 18 ноябрь куни “Пойтахт” бизнес марказида футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-Лига жамоалари аъзолари ҳамда Тошкентнинг бир неча университетлари вакиллари қатнашишди.

Семинарни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси  Бош директори Омон Гафуров кириш сўзлари билан бошлаб берди.

Спикерлар сифатида таклиф қилинган Россия футбол Иттифоқи вакиллари Рогачев Денис Игоревич, РФИ Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ляхов Константин Олегович, МФЛнинг ҳуқуқий ва умумий масалалар бўйича директори, РФИнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича РФИ палатаси раиси ўринбосари ва Заморин Даниил Андреевич, РФИ тартиб-интизом қўмитаси масъул котиби, РФИ Апелляция қўмитаси масъул котиби Россия Иттифоқи футбол клублари лицензилаштириш қоидалари, баҳсли вазиятларни ечиш бўйича РФИ палатаси ишлаш тизими ва фаолияти таҳлили, Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS)ишлаш таҳлили билан семинар қатнашчиларига гапириб беришди.

Куннинг иккинчи ярмида таклиф қилинган спикерлар ФИФАнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича Палатаси ва миллий палатаси юрисдикцияси, ФИФАнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича Палатасининг қарорларига амал қилмаслик учун санкциялар ҳақида гапириб бердилар. Семинар суҳбат тарзида бўлиб ўтди.

Манба: PFL
Киритилди: 19:42, 18.11.2018.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.