“Леванте” ҳужумчиси Борха Майораль, “Реал”га бош мураббий этиб тайинланган Сантьяго Солари ҳақида фикр билдирди.
– “Реал”да муваффақиятга эришишинга ҳали ҳам ишонасанми?
– Ҳа, “Реал”да ва терма жамоа сафида ўйнашни жуда истардим лекин, бунга ҳали эрта. Мен бор эътиборимни “Леванте”га қаратишим керак.,
– Сен “Кастилья”да , Соларининг қўл остида ўйнагансан. У қандай мураббий?
– У Зиданга ўхшаб, футболчилар билан яқиндан суҳбат қуради. Солари жамоа билан яхши тил топишади. Унга клуб ишонганидан ҳурсандман”, - дейди Майораль.