Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги мусобақасига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги учун мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни мусобақада иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилган.

Шу кунга қадар мусобақада қатнашиш учун 24та жамоа ариза тақдим этди. Улар орасида нашриётлар кўпчиликни ташкил этаётганлиги эътиборга молик.

Тошкентдаги “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасида жамоалар 6 та гуруҳга тақсимланди.

“А” гуруҳи

“Халқ сўзи” газетаси

Zoʻr TV

"Ғафур Ғулом" нашриёти

Ўзбекистон миллий энциклопедияси

“В” гуруҳи

“Ўзбекистон” нашриёти

"Uzreport" телеканали

"Чўлпон" нашриёти

“Ёшлар овози” газетаси

“С” гуруҳи

“Шарқ” НМАК

“Турон 24” ахборот агентлиги

“Тасвир” нашриёти

Тошкент вилояти матбуот бошқармаси

 

“D” гуруҳи

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

“Ўқитувчи” нашриёти

“Мовароуннаҳр” нашриёти

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

“Е” гуруҳи

Республика мониторинг маркази

“Маҳалла” газетаси

Ўзбекистон миллий кутубхонаси

www.kun.uz сайти

“Ғ” гуруҳи

“Маърифат” газетаси

“Маданият ва маърифат” телеканали

“Нуроний” ноширлик уйи

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси

Низомга кўра ўз гуруҳларининг ғолиблари ҳамда 2-ўрин соҳиблари орасида энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа плей-офф босқичида курашни давом эттиришади. Ўйинлар жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассосиацияси сунъий қопламали майдонларида ўтказилади.

Манба: UFA
Киритилди: 01:15, 22.11.2018.
Ўқилди: 1936 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.