Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Андижон» БЎФМ раҳбариятида ўзгариш юз берди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» профессионал футбол клуби тасарруфидаги «Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»да бугун навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Андижон вилояти ҳокимлигининг футболга бириктирилган вакили Шавкатбек Нишонов олиб борди. Шунингдек мазкур йиғилишда «Андижон» ФК бош директори Маъруфжон Абдисаломов, клуб техник-директори Ориф Маматказин ҳамда «Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»нинг мураббийлари ва яна бир қатор ишчи ходимлари иштирок этди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад - «Андижон»  клуби қошидаги футбол мактабининг раҳбари ўзгарганини расман кенг оммага эълон қилиш эди. Бунгача ушбу масканга директорлик қилиб келган Бекзодбек Каримов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан кетди. Эндиликда эса «Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактабига» Фарруҳ Мирзаев раҳбарлик қиладиган бўлди. Маълумот учун, Фарруҳ Зиёитдинович 1990 йил Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия факултетини тамомлаган. 2007-2017 йиллар давомида олий ва биринчи лига жамоаларида футболчи сифатида фаолият юритган. Бунгача Андижон вилоят футбол федерациясида болалар футболини ривожлантириш бўлимида мутахассис сифатида ишлаб келаётганди.

Бугундан расман Фарруҳ Мирзаев «Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби»нинг раҳбари сифатида фаолиятини бошлади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:45, 27.11.2018.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик