Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Насаф» ёшлари мавсумни дуранг билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” ёшлари лигасининг сўнгги 32-тур учрашувини сафарда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. 14-дақиқада майдон эгалари ўн бир метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунда ҳимоячиларимиздан бири тўпни қўли билан ўйнаган эди. Пенальтини жамоа сардори Жасурбек Уринов бехато амалга оширди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйинда ҳисоб очилгач жамоамиз ҳам ҳужумларга зўр берди. Натижада 26-дақиқага келиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Жамоамиз голини Маъруф Жумаев киритди – 1:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим дастлабки бўлимга нисбатан кескинроқ кечди. Жамоамиз майдонда кичик устунликка эришган бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Ўйинда ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, ёшларимиз сўнгги тур учрашувини дуранг натижа билан якунлашди.

Шу билан ёшларимиз таътилга йўл олишди.

Ёшлар лигаси, 32-тур

“Сўғдиёна” – “Насаф” 1:1

28.11.2018. Клуб қароргоҳи майдони. 14:00да

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Музаффар Файзуллаев (Жиззах)

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент)

Голлар: Жасурбек Уринов, пен.14’-1:0 – Маъруф Жумаев, 26’-1:1

“Сўғдиёна”: 91.Фазлиддин Исомиддинов, 2.Шохжаҳон Ҳасанов, 7.Жавоҳир Хайруллаев (22.Асилжон Орифов, 90+1), 8.Жавлон Абдумуратов (15.Элёр Собиржонов, 86), 9.Жаҳонгир Сафаров (18.Жавоҳир Шокиров, 71), 13.Муҳаммад Яҳёев. 17.Отабек Абдуноров, 19.Достон Орипов (10.Соҳибжон Ёқубов, 58), 20.Саҳоб Рашидов, 90.Жасурбек Уринов (с), 93.Нодирбек Қўйбоқов.

Захира: 37.Алишер Нурматов, 18.Иброҳим Қодиров.

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Нурбек Ботиров, 5.Отабек Комилжонов (17.Мухриддин Зоиров, 79), (18.Жавоҳир Шокиров, 90), 6.Жаҳонгир Қурбонбоев, 7.Шерзод Темиров, 10.Худоёрхон Сагдуллаев (45.Алпомиш Миров, 82), 15.Шерзод Насруллаев, 22.Маъруф Жумаев, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Жасур Жумаев, 34.Самандар Шукруллаев (с).

Захира: 14.Алижон Ахматов, 38.Абдувоҳид Неъматов, 46.Темур Комилжонов, 47.Искандар Шодмонов.

Огоҳлантириш: Шохжаҳон Ҳасанов (55), Отабек Абдуноров (78)  – Нурбек Ботиров (37), Жаҳонгир Қурбонбоев (55).

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:02, 28.11.2018.
Ўқилди: 2784 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7049]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [6023]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4162]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3335]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3273]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3204]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2710]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2702]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2694]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик