Европа чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган “Наполи” – “Црвена Звезда” учрашуви парижликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Мазкур учрашувда тезкор гол кузатилди, учрашувнинг 11-дақиқасида Гамшик ҳисобни очган бўлса, Мертенс 33-дақиқада ҳисобни йириклаштирди. Иккинчи бўлимга келиб Мертенс дублни расмийлаштирди ва бундан беш дақиқа ўтар-ўтмас чехлар ҳисобни қисқартирди. Учрашув “Наполи”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Наполи – Црвена Звезда Сербия 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 11 Гамшик, 2:0 – 33 Мертенс, 3:0 – 52 Мертенс, 3:1 – 57 Бен-Набуан.
Наполи: Оспина, Альбиоль (Хюсай, 46), Мариу Руй, Максимович, Кулибали, Фабиан Руис, Аллан, Кальехон (Рог, 86), Гамшик, Инсинье (Зелиньски, 77), Мертенс.
Црвена Звезда: Борян, Дегенек, Бабич, Родич, Крстичич, Гобелич, Марин, Симич (Эбесилио, 77), Срнич (Йованчич, 64), Стоилькович (Йовелич, 46), Бен-Набуан.
Огоҳлантиришлар: Крстичич (45), Йованчич (75), Гобелич (81), Хюсай (89).