Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Навбаҳор» – «Локомотив». Бугундан чипталар сотувга чиқди

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлига 32-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив”  жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди.  

Севимли жамоамиз ишқибозлари 4, 5, 6, 7, 8, 9, 14, 15, 16, 17, 18 ва

19-секторлар учун 15 минг,  2, 3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун

20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

“Навбаҳор”–“Локомотив” клублари ўртасидаги учрашувдан олдин вилоятимизнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.

Мазкур ўйин жорий мавсумнинг сўнгги баҳси бўлишдан ташқари, “темирйўлчилар” Наманганга чемпион сифатида ташриф буюришса, “лочинлар” бронза медали соҳиби сифатида майдонга тушишади.

Шундай экан, “Локомотив” бежизга олтин медални қўлга киритмаганлигини исботлашга уринса, “Навбаҳор” Намангандаги мағлубиятсиз сериясини давом эттиришга ҳаракат қилиб, жорий мавсумни ижобий тарзда якунлашга интилади.

Бўлажак учрашув мазкур омиллар сабабли ҳам анча аҳамиятли.           

Чипталар бугундан бошлаб, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Сардоба” бозори, шунингдек, “Испархон” Супермаркети ҳудудларида сотилмоқда. Чипталар миқдори чекланган. Уларни тезроқ харид қилишга шошилинг!

“Навбаҳор” – “Локомотив” ўйини 30 ноябрь куни соат 16:00 да старт олади.  

Жорий  мавсумнинг сўнгги баҳсига ташриф буюринг  ва севимли жамоангиз -  “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ҳамда ғалабасига мададкор бўлинг,  азиз футбол мухлислари!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:52, 29.11.2018.
Ўқилди: 2285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [8302]

Михаил Мудрик учун энг оғир жазо тайинланди [6529]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4097]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2216]

«Манчестер Юнайтед» Германия терма жамоаси аъзоси трансферида фаворитга айланди [2102]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1874]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [1754]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [1642]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1474]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1253]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик