Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Улуғбек Бақоев «Бухоро»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Металлург – Бухоро жамоалари учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Даставвал Бухоро жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Бугун жуда қизиқарли ўйиннинг шоҳиди бўлдик. Ҳар иккала жамоа яхши имкониятларга эга бўлишди. Афсуски биз вазиятлардан фойдалана олмадик. Металлургни ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимга эса бугунги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман.

Кейинги мавсум жуда масъулиятли. Терма жамоамиз Осиё кубогида қатнашади. Уларга омад,  мухлисларимизга эса ҳаяжонли лаҳзаларни тилайман.

Бевосита мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам у иккиёқлама таасссурот қолдирди. Жамоамизда кўтарилишлар ҳам,  пасайишлар ҳам кузатилди.Энг асосийси кучлилар қаторидан жой эгалладик.

Мана бугунги ўйин билан 2018 йилги чемпионат якунига етди. Мен учун мураббий сифатида иккинчи мавсум бўлди. Жамоам билан бу йил ҳам ўтган йилдаги каби 6-ўринни эгалладик. Бу йилги чемпионат ўзига яраша қизиқ ва шиддатли ўтди дейиш мумкин.

Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, раҳбариятга ҳамда футболчиларимга ва клуб ходимларига ташшакур дейман. Ўзимга келсак, мураббийлик соҳасида яна кўпроқ изланишим ўқишим керак деб ҳисоблайман. Шу сабабли бугун жамоа бош мураббийлигидан бўшаш аризасини ёзишга қарор қилдим. Бу қарорга келишим жуда оғир бўлди. Мен ўз юртимни, ўз шаҳримни ва футболда ўтган йилларимда мен билан бирга бўлган барчани яхши кўраман.

Мени футболчи бўлиб етишишимда Бухоронинг ўрни катта. Шу ерда улғайдим, футбол сабаб бошқа юртларда ҳам тўп тепдим. Орзу қилардимки, бир кун келиб шу жамоада мураббий бўлишни. Мана орзуларим амалга ошиб икки йил жамоани бошқардим. Шу икки йилда Бухоро учун юракдан меҳнат қилдик.

Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган, умиддаман. Бухоро ҳамиша мани қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман”, - дейди Улуғбек Бақоев.

Манба: www.metallurg.uz
Киритилди: 19:56, 30.11.2018.
Ўқилди: 4235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик