“Металлург” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди:
- Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Чемпионатни яхши нуқтада якунлаётганимиздан хурсандман. Зеро гарчи бугунги ўйин мусобақа жадвалига таъсир ўтказмаса-да, йигитларимиз майдонда ажойиб ўйин намойиш этишди.
Ҳақиқий профессионал об-ҳаво ёки мусобақа жадвалида қандай ўринда боришдан қатъий назар майдонда тўлиқ бор кучлари билан ҳаракат қилиб, ўз ишқибозларини хурсанд қилишга уринишади. Чемпионатни муваффаққиятли тарзда якунлаётганимиз билан барча ишқибозларимизни табриклайман, - деди мураббий.