«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Олтин тўп»ни «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрични қўлга киритгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Швециялик футболчининг фикрича, "Олтин тўп"ни яна "Реал" футболчиси қўлга киритганига қараганда, ушбу соврин учун Лионель Мессига қарши Роналду эмас, балки Флорентино Перес кураш олиб борган.
«Энди биз биламизки, "Олтин тўп" учун курашда Месси билан Роналду эмас, Перес кураш олиб борган», – деди Ибраҳимович.