Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Неймарнинг ишидан Туктамишева ҳам лол қолди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик Неймарнинг ўйинга муносабатини ўзгартириш иложсиздек кўринмоқда. Унинг майдонда тез-тез йиқилиши ҳаттоки, россиялик фигурали учиш устаси Елена Туктамишевани ҳам ҳайратга солди.

«Неймар? Сен аввалига ўзингни худди ўлаётгандек кўрсатасан, кейинги лаҳзада эса ҳеч нарса бўлмагандек оёққа турасан. Бундай қилиш сира ярашмайди. Ҳамма йиқиляпти, бу футбол эмас...», - деди Юрген Клопп «ПСЖ» - «Ливерпуль» ўйини (2:1)дан сўнг бразилиялик ҳужумчи ҳаракатларига эътироз оҳангида. 

Айтиш жоиз, Неймар ўша ўйинда ғалаба голи муаллифига айланди ва Европа ЧЛ тарихидаги энг сермаҳсул бразилиялик бўлиб олди. Энди унинг ҳисобида 31та гол бор. Бироқ одатга кўра, ҳамма Неймарнинг голини эмас, унинг симуляцияларини муҳокама қилмоқда. Гап шундаки, бразилиялик юлдуз 90 дақиқа давомида 13 марта майдонга қулади, ҳакам шундан 8тасида ўйин қоидаси бузилганини қайд этди. Ўз ўрнида яна бир факт: «Ливерпуль» футболчилари жами 20 марта қўполлик ишлатишди. 

- Мезбонлар ҳисобда олдинда боришди ва очиқчасига вақт чўзишга уринишди. Бундай ҳолатларда айримлар тез-тез майдонга қулаб, кучли оғриқ ҳис қилишаётганини кўрсатишади, - дея жиғибийрон бўлди «Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон.

- «ПСЖ»нинг шундай услубда неча дақиқа «ўғирлагани»ни айтолмайман. Лекин бу жуда ёқимсиз ҳолат. «ПСЖ»га қарши ўйнайдиган бўлсанг, бунга ҳам тайёр туришинг керак».

Хусусан, Неймарнинг хатти-ҳаракатлари ҳаттоки, таниқли фигурачи Елизавета Туктамишевага ҳам ёқмади. У «Твиттер»даги саҳифасида барчасини истеҳзо билан баҳолади: «ПСЖ» - «Ливерпуль» ўйинини кўрдим. Неймар 90 дақиқа давомида майдонга шу қадар кўп қуладики, мен бутун фаолиятимда муз устига бундан камроқ йиқилган бўлсам керак...».

 

Туктамишева обуначилари муносабати

- Менимча, Неймар фигурали учиш билан шуғулланганида, артистлик қобилияти учун анча юқори балл оларди.

- Унга футбол майдонидаги энг яхши актёр сифатида «Оскар» мукофотини бериш керак.

- Ақл бовар қилмас даражада иқтидорли футболчи. Лекин болалар ва ёш клубдошлари учун даҳшатли намуна...

- Елизавета, ўзи кимсиз? Неймарни танийман, аммо сиз ҳақингизда ҳаттоки, эшитмаганман. Ўйлашимча, Неймар ҳам сизни билмайди...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:40, 10.12.2018.
Ўқилди: 4247 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик