Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

ФИФА саммитида Клублар ўртасидаги ЖЧ ва ЖЧ-2022 бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Хабарингиз бор, бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ФИФАнинг навбатдаги саммити иш бошлади. Ушбу саммитда 50та мамлакат футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда. Саммит сессиялари давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқда. 

Жумладан, аёллар футболи, FIFA Forward дастури бўйича амалий чора-тадбирлар, VAR тизими масалалари бўйича фикр алмашилмоқда.

Шунингдек, саммит давомида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати формати ҳам қайта кўриб чиқилди ва ушбу мусобақанинг форматини ўзгартириш масаласи овозга қўйилди. Унга кўра саммит иштирокчиларининг аксарияти Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказилиши ва ушбу мусобақада 24та клуб қатнашишини ёқлаб овоз беришди. Ушбу ўзгаришлар Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нуфузини оширишга қаратилган бўлиб, бу орқали ФИФА мазкур турнирга бўлган қизиқишни оширишни мақсад қилган.

Бундан ташқари саммит давомида 2022 йилда Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўртасида бу масала овозга қўйилганда, 85 фоиз саммит қатнашчилари ЖЧ-2022 да 48та терма жамоа қатнашишини ёқлаб овоз беришди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ФИФАга аъзо 211та мамлакат вакиллари орасидан ушбу саммитда қатнашишга 50та федерация ва ассоциациялар таклиф қилинган. Улар орасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг борлиги ФИФА томонидан бизга билдирилаётган ишончдан дарак беради. 

Эндиликда, ФИФА бугунги овоз бериш жараёнларини умумлаштириб, кейин Ижроия қўмитаси йиғилишларида мазкур масалалар - Клублар ўртасидаги ЖЧ форматини ўзгартириш ва ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини 48тага етказиш бўйича якуний қарор қабул қилади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:17, 12.12.2018.
Ўқилди: 2496 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.