Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик боксчига қарши рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).

Жанг эртага, 14 декабрь куни Краснодардаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтади. Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:33, 13.12.2018.
Ўқилди: 7112 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик