Тошкентнинг “Локомотив” клуби ва терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Икром Алибоев фаолиятини Корея чемпионатида давом эттиради. Футболчи янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.
“Сеул” аъзосига айланганимдан хурсандман. Клуб тарихи бой, стадиони ҳам ажойиб. “Сеул” вакиллари мени илиқ кутиб олишди. Ушбу клуб сафида Сервер Жепаров муваффақиятга эришган. Мен ҳам “Сеул” тарихига киришга умид қиламан” — дейди Алибоев.