Собиқ иттифоқ мамлакатларидан ҳам жаҳон даражасидаги футбол юлдузлари етишиб чиққан. Уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
Дмитрий Аленичев- Россия
Дима Москваниниг «Спартак» жамоасидаги сермаҳсул ўйинлари билан барчанинг эътиборини ўзига қарата олди . Уни сафига қўшиб олиш учун Европанинг кўплаб грандлари кураш олиб борадилар. Ҳужумчи учун курашда Римнинг « Рома»си енгиб чиқади. Аленичев «Рома» сафида узоқ қолмайди. У «Порто» сафига келиб қўшилганда жамоа рулида Мауринё эди. Аленичев Муор қўл остида аввалига УЭФА кубогини, кейинги мавсумда эса УЭФА чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқади. Қизиқ статистикага тўхталасак. Аленичев иккала финалда ҳам хал қилувчи голларни уради. Европа футболида фақат 4 тагина футболчигаҳам ЭЧЛ ,ҳам Европа кубоги финалларида гол уриш насиб этган. Булар Роналда, Куман, Жерард ва қаҳрамонимиз Аленичев. Шундан кўриниб турипдики Аленичев футбол оламида ўзидан нимадир қолдира олди.
Каҳа Каладзе - Грузия
Грузия футболининг номдор вакили ҳақида тўхталсак. Каха аввалига «Динамо Тбилиси» жамоасида кўзга ташлана бошлайди. Сўнг уни «ДИнамо Киев» ҳарид қилади. Европага йўлланма шундан сўнг бошланади. Каладзе чемпионлар лигасидаги ишончли ўйинлари билан «Милан» скаутларининг эътиборига тушади ва ўша пайт учун анча катта суммага яъний 16 миллион доллар эвазига ҳарид қилади. Каладзе « Милан» жамоасида ўша Анчелоттининиг даҳшатли «Милан»нининг ажраламас бўлаги сифатида ёдда қолган. Малдини , Неста, Каладзе, Кафу ҳимоя тўртлигини ҳалигача ҳамма эсласа керак. Каладзе бир неча бор скудеттони ва 2 бор ЭЧЛ ғолибилигини қўлга киритган ягона грузин футболчиси саналади. Каладзе «Милан» жамоасининг фахрий юлдузи сифатида ҳурмат билан ёдга олинади.
Андрей Аршавин - Россия
Андрей евро 2008 дан сўнг анча машҳур бўлиб кетди. У Зенит жамоасидан яхшигина трансфер суммасига «Арсенал» таркибига бориб қўшилади. Тўпчилар учун Аршавиннинг трансфери учун рекорд сумма эди. Аршавин «Арсенал»да йўқолиб қолмади. У ерда ўтказган бир нечта мавсумлар мобайнида ажойиб техника ва урилган чиройли голлар эвазига «Туманли албиён»да анча мухлислар йиғишга муваффақ бўлди. Айниқса ,унинг «Ливерпул» жамоаси билан бўлган ўйиндаги урган 4 та голи ҳақида ҳалигача «тўпчилар»ниниг мухлислари ҳаяжон билан эслашади. Аршавинкейинчалик фаолиятини бошқа клубларда давом эттирди. Лекин ҳаммамизнинг ёдимизда «Арсенал» либосини кийганича қолиб кетди
Александр Глеб- Белорусия
Саша Белорусиянинг «Динамо Минск» жамоасида ўйнаб юрган пайтлари германиялик скаутлар назарига тушади. Тез орада уни «Штутгарт» жамоасига олиб кетишади. Бундеслигада у энг яхши ассистент бўлиб танилгач, кейинги манзил Лондон шаҳрининг «Арсенали» бўлади. Глеб тўпчилар сафида ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Бир-биридан кучли мавсумларни ўтказгач, кимсан «Барса»га ўтиб кетади. У ерда эса клублар доирасида қандай кубоклар бўлса, ҳаммасини ютади ва Белорусияниниг энг машҳур спортчисига айланади. Тўгри, «Барса» билан ҳаммаси кўнгилдагидек кетмагандир, лекин Глебниниг кариераси ҳавас қилса арзигулик хотираларга тўла. Ҳозирда Туркия чемпионатида тўп сураётган футболчига омад тилаб қоламиз.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев