Эктор Купер Туркияга олиб кетган футболчиларидан ҳулоса қиладиган бўлсак, Бизни осиё кубогидаги ўйин услубимиз ўртоқлик учрашувларидан деярли фарқ қилмаса керак. Куперча услубга тушуб ўйнаб кетишимиз учун бизга яхшигина вақт керак бўлади.
Чунки бизниниг футболчиларимиз ҳали ҳеч қачон жисмоний кучга таянган прессингга асосланган футбол ўйнамаган. Бизнинг энг кучли томонимиз ҳамма замонларда тўп билан муомила ва техникада бўлган.
Биз ЖЧ учун айнан шу мураббийни атайин олиб келган бўлсак, катта эхтимол билан Осиё кубогида шов-шув кутиш ноўринга ўхшаб кўринмоқда аммо, лекин, бироқ бундай фикирлашга шошилмаганингиз яхши. Ёддингизда бўлса Қатар давлатида ўтган Осиё Кубоги олдидан ўтказилган деярли ҳамма ўйинларда Абрамов жамоаси натижа кўрсата олмаган эди. Қаттиқ танқидларга қарамасдан Абрамов ўз кучини осиё кубогида кўрсата билган эди...
Купер ўз услубини осиё кубогида ҳам тарғиб қиладиган бўлса унда бу турнирда шов-шувли натижаларни кутмаганимиз яхши. Лекин буниниг ҳам ўзига яраша плюслари бор. Бундай катта мусобақа янги услубни ўзлаштраётган жамоа учун яхшигина мактабни ўтаббериши мумкин. Агар Купер термамиз ўйин услубидаги ўзгаришларини минималаштирса, натижага умид қилсак бўлади. Аммо буннинг ҳам ўзига яраша минуслари бор. Кейинчалик янгги услубга мослашиш учун бундай қулай фурсат топилмаслиги мумкин. Бу жаноб Куперга боғлиқ масала!
Эктор Купер услуби ҳақида кўп гапирдик. Унинг мураббийлик салоҳиятини бир четга суриб қўяйликда мардларча тан олайлик, ҳозирги авлод футболчиларимиз бундан аввалги авлоддан бироз кучсизроқ. Аввалги авлод вакилларида майдон марказида ўйнай оладиган савияли ҳужумчиларимиз бор эди. Бақоев, Шатскиҳ, Гейнриҳ, анна боринг ҳатто Солиев даражасидаги ҳужумчимиз ҳам йўқ. Марат Бикмаев ҳам ноиложликдан марказда ўйнашга мажбур бўлмоқда. Аслида эса у қанот ярим ҳимоячиси эканлигини барчангиз яхши билсангиз керак. Сергеев деярли формасини йўқотиб бўлди, Абдухолиқов жисмоний томондан рақиб ҳиноячиларидан анча ортда қолмоқда, Қолганлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ярим ҳимоя борасида сал кўнгил тўқ . Алибоев, Ҳамробеков, Сиддиқов, Аҳмедов бу йигитларга ярим ҳимояни ишонса бўлади. Ҳимоя ва дарвозабон борасида тўхталиб ўтирмаймиз. Сабаби у ердаги ишлар термамиз ҳужумидан анча яхшироқ кетмоқда.
Футболчиларимиз ҳам ортларида сал кам 35 миллион халқ қараб турганини юракдан ҳис қилиб тўп тепишса, умид қиламизки ҳаммаси ўз жой-жойига тушиб кетади. Муҳлисларимиз бош жамоамиз ўйинларини соғинишгани ҳ. Ҳадемай бошланадиган Осиё кубогида Эктор Купер зерикарли аммо натижа келтрадиган ўйинни намоиш этадими ё сал ҳимояга урғуни камайтрган холда ҳужумкор футбол кўрсатишадими? Ҳаммасини вақт кўрсатади. Биз Термамизга яқинлашиб келаётган муҳим турнир олдидан омад ва зафарлар тилаб қоламиз.Олға оқ бўрилар!
Ўзбек футболи жонкуярларидан бири