Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Бунёдкор-U18» - Тошкент шаҳар чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Кеча "Чиғатой" майдонида  U18 жамоалари ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати сўнгги тури ўтказилди. Қизғин муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатнинг сўнгги туригача интрига сақланиб қолди ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар номи сўнгги турда аниқланди.

Мусобақага якунига бир тур қолганида 74 очко жамғарган Сергей Чигодаев шогирдларининг "Чиғатой" билан ўйинда очко йўқотишгга ҳаққи йўқ эди. Сабаби "Трактор" ҳамда "Локомтив-1" жамоалари бир хил 72 очко билан "Бунёдкор-U18"нинг очко йўқотишидан умидвор эди.

Лекин "Чиғатой" билан ўйинда ёшларимиз ўзларига керакли натижани қайд этишди ва якунда Тошкент шаҳар чемпионлигини қўлга киритишди. Биринчи бўлим якуни арафасида Отабек Жўрақўзиев томонидан киритилган гол "Бунёдкор"га ғалабани тақдим этди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини дарвозабонимиз Мўмин Қодиров моҳирлик билан қайтариб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шу тариқа Сергей Чигодаев шогирдлари Тошкент шаҳри чемпионлигини қўлга киритишди.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 11:23, 17.12.2018.
Ўқилди: 2580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик