Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ойбек Нурматов: «Суперлигада дебют қилганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

PEPSI  Суперлига-2018 мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Мавсум давомида “Сўғдиёна” жамоаси устози Сергей Лушчан бир қатор ёш футболчиларга ўйин амалиётига эга бўлиши учун имкон берди ва маҳаллий ёшларни кашф этди. 

Шундай ёшларан бири Ойбек Нурматов бўлиб, у ортда қолган мавсумда дебют қилишига қарамай, чемпионатда 4 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Мавсум якунлари ҳақида Ойбек Нурматов билан суҳбат қурдик.

- Бу йилги мавсум мен учун жуда ажойиб ва эсда қоларли тарзда ўтди. Сабаби Суперлигада дебют қилишга муваффақ бўлдим, қолаверса 4 та гол уришга муваффақ бўлдим. Албатта, бунда жамоа бош мураббийи Сергей Лушчаннинг хиссаси беқиёс, деб биламан. Биз ёшларга эътибор бериб етакчи жамоаларга қарши асосий таркибда майдонга тушиб, ўзимизни кўрсатишга имкон берди. Бунинг учун у кишига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Жамоадошларимга ҳам миннатдорчилигимни билдираман. Сабаби улар мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришди.

Ортда қолган мавсумда чемпионатимиз анча қизиқ ва томошабоп тарзда кечди. Айниқса, 2018 йилда стадионларга мухлислар кўпроқ ташриф буюра бошлашди. Бу барчани – футболчиларни ҳам жуда ҳам хурсанд қилди. Жиззахлик ишқибозлар бизни хатто сафар ўйинларида ҳам қўллаб-қувватлаб туришди. 

Жамоалар ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга уринишди. Ўйинларда ҳар бир очко учун жиддий кураш борди. “Сўғдиёна” ҳам имкон қадар мухлисларини хурсанд қилишга уринди. Лекин аксарият учрашувларда ўзимиз йўл қўйган хатолар эвазига муҳим ўйинларда имкониятни бой бериб қўйдик. Энди келаси мавсумда ишқибозларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди ёш футболчи.  

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:51, 18.12.2018.
Ўқилди: 2179 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик