Англиянинг “Фулҳем” клуби ҳужумчиси Александр Митрович Сербияда 2018-йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Сербия футбол ассоциациянинг расмий сайтида хабар берилди.
24 ёшли сербиялик футболчи Лондон клубининг 2018-йилда АПЛга қайтишига ёрдам берди. Митрович миллий терма жамоа сафида 6 та гол уриб, Миллатлар Лигаси мусобақасида энг яхши тўпурар бўлди.
Жорий мавсумда футболчи 17 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 7 та гол урди ва 3 та голли пас берди.