Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Виктор Жалилов «Андижон»даги биринчи ишини бошлади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, тажрибали мураббий Виктор Жалилов кеча Андижонга ташриф буюриб, фаолиятини бошлаб юборди. Бугун “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов бошчилигида Бўстон даҳасидаги “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда Маъруфжон Жамолдинович “Андижон” футбол клуби тасарруфидаги футбол мактаб раҳбарияти ва мураббийларига Виктор Жалиловни расман таништириб, келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлиги айтиб ўтди. Шунингдек футбол мактабида бирдамлик билан бошқа ташкилий ишларни ҳам аста-секин йўлга қўйиб боришликни билдирди.

Виктор Жалилов ҳам ўз навбатида сўзга чиқиб, “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да фаолият юритаётган мураббийларга имкон қадар бор билим ва маҳоратини бериб боришга, вилоятдаги иқтидорли ёшларни жиддий назоратга олиш, айниқса кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига эътиборни янада кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эндиликда ҳафтанинг ҳар жума куни Бўстон даҳасидаги “Вилоят БЎФМ”да, ҳафтанинг ҳар шанба куни эса Шўрбулоқ даҳасидаги “Академия”да Виктор Жалилов бошчилигида мураббийлар ўртасида йиғилиш ўтказилиб, қилинаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар бўйича очиқ мулоқот ўтказишга келишиб олинди.

Шу тариқа йиғилиш ишчан ва дўстона руҳда якунланди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 19.12.2018.
Ўқилди: 3628 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.