Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон учун узоқ йиллик спорт стратегиясини ишлаб чиқишда хорижий компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирилигига Буюк Британиянинг “The Sport Consultancy” компанияси ижрочи директори бошлигидаги делегация вакиллари ташриф буюришди.

Уч кун давом этган ташриф давомида чет эллик меҳмонлар билан Жисмоний тарбия ва спорт вазири, тегишли бошқа ва бўлим бошлиқлари ҳамда вазирлик тизимидаги бир қатор ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

“The Sport Consultancy” компаниясига бундан 12 йил аввал асос солинган бўлиб, ушбу ташкилот спорт федерациялари учун стратегиялар ишлаб чиқиш ва йирик тадбирларни тижоратлаштириш билан шуғулланади. Бугунги кунга қадар компания томонидан Дубай учун йирик спорт тадбирларини ташкил этишнинг узоқ муддатли миллий стратегияни, Уммон давлати учун спорт туризми бўйича миллий стратегияни яратиш, шунингдек, 2015 йилда Озарбайжоннинг Баку шаҳридаўтказилган Европа ўйинларини ташкил этиш каби бир қатор йирик лойиҳалар амалга ошириб келмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан хорижий компания делегацияси учрашувида спорт соҳасида тизимли бошқарувнийўлга қўйиш, соҳа учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш, мавжуд спорт иншоотлари инфраструктурасидан унумли фойдаланиш ва янги иншоотларни бунёд этишда тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган Ўзбекистоннинг учун узоқ йиллик миллий спорт стратегиясини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Вазир Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, ушбу ишлаб чиқиладиган стратегия ҳам юртимиз спорт тизимини замон талабларига мос тарзда ривожланишига, спорт туризми шаклланишига ҳамда спортнинг ҳам иқтисодиётимизнинг бир тармоғига айланишига хизмат қилиши кераклигини билдирди.

Хорижий компания вакиллари томонидан юртимиз спорт тизими учун узоқ йиллик ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда аввало ҳудуд имкониятлари ва ўзига хос-жиҳатлари инобатга олинишини айтиб ўтишди.

Ташриф давомида хорижий компания вакиллари бир қатор спорт-таълими муассасалари ва иншоотларида бўлиб, уларнинг фаолияти ва мавжуд шарт- шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Якунда томонлар республикамиз спортининг яна ривожлантиришга, замонавий тизимни жорий этишга қаратилган узоқ йиллик миллий спорт стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 11:11, 20.12.2018.
Ўқилди: 1525 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.