Хабарингиз бор, айни пайтда Суперлига ва Про лига клублари ортда қолган мавсум якунидан сўнг футболчиларига дам беришган.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби футболчилари ҳам ҳозирда янги мавсум олдидан ҳордиқ чиқаришмоқда. Жиззахликлар режага кўра Янги йил байрамидан сўнг илк йиғинни ўтказишади. Жамоа 5 январдан ўз қароргоҳида тўпланади ва 10 кун мобайнида машғулот олиб боради.
Сўнгра йиғин пойтахтга кўчади ва 30 январга қадар "бўрилар" жамоаси Тошкентда машғулотлар ўтказади. Мазкур йиғин мобайнида янги ўйинчилар кўрикдан ўтади ва бир қатор синов-назорат учрашувлари ташкил этилади.