Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Пойтахтимизда спорт-таълим муассасалари директорлари учун республика ўқув семинари ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасаларида иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида буйруғи қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 20-21 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси таъминлашга қаратилган “Вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда спорт ҳаками фаолиятини тартибга солиш” мавзусида ҳудудий ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари директорлари, спорт федерация (ассоциация)лари мутасаддилари иштирок этишди.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ташкил этилган семинарнинг биринчи кунида жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Тадбирда, шунингдек, таълим муассасаларида юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар номенклатураси, давлат таълим стандартлари, дарсликлар, ўқув қўлланма ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мавзуларида маърузалар тингланди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари Миробод туманида жойлашган 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабига ҳамда Енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюришди. Ташриф вақтида болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув ҳужжатларнинг юритилиши ва машғулотлар жараёни билан яқиндан танишишди.

Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчиларга таълим муассасаларини ободонлаштириш, наъмунавий йўриқнома асосида безаш ва жиҳозлаш, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, юридик хизмат, спорт ҳакамлиги фаолиятига доир малака талабалари, иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу куни семинар иштирокчилари “Миллий” стадиони, “Олимпия” шон шуҳрати музейи ҳамда “Универсал” спорт саройига ташриф буюришди.  

Якунда иштирокчиларга ушбу семинар давомида олган билим ва кўникмаларини ўз муассасаларида амалиётга жорий этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13-14 декабр кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият олиб бораётган спорт-таълими муассасалари раҳбарлари учун “Вазирлик тизимидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда спорт ҳаками фаолиятини тартибга солиш” мавзусида ҳудудий ўқув семинар ўтказилган эди.

Манба: www.minsport.uz
Киритилди: 19:59, 21.12.2018.
Ўқилди: 1782 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.