"Барселона"нинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда япониянинг "Виссел Кобе" клуби ўйинчиси Андрес Иньеста келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Билмайман, келажакда нима бўлади. "Барселона"ни бошқаришни истайман" дея олмайман, аммо бу ҳақида ўйламаганман дея ҳам олмайман. Ўзимни мураббий сифатида кўряпман. Аммо футболчилик фаолиятимни тугатганимда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин, шундагина менинг йўлим қандайлигини билиб оламиз", - дейди Иньеста.
Иньеста "Барселона" 2006 дан 2018 йилгача ўйнаган.