Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Виктор Жалилов “Вилоят БЎФМ” мураббийлари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” футбол клубида мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Виктор Жалилов фаолият юрита бошлади.

Тажрибали мураббий раҳбарият билан келишув чоғида, нафақат бош жамоага балки вилоятдаги футбол академияси ва болалар ўсмирлар футбол мактаби билан жиддий шуғулланиши борасида айтиб ўтганди. Вадага мувофиқ Виктор Романович Андижонда болалар футболини ҳам назорат қилишга киришди.

Жумладан, куни-кеча Жалилов Бўстон даҳасида жойлашган “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да болаларга футболнинг илк сир-асрорларини ўргатиб келаётган мураббийлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Унда Виктор Жалилов мураббийларга болалар билан ишлашнинг энг тўғри йўналишини таклиф қилди. Ўз навбатида болалар мураббийлари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисга мурожаат қилди.

Барчага яхши маълумки, Виктор Романович мамлакатимизда иқтидорларни юзага чиқариш бўйича пешқадамлардан бири саналади. Тажрибали мураббийнинг шогирдлари бугунги кунда сон-саноқсиз. Ҳам футболчи ҳам мураббий кашф этиш бўйича ўзига яраша хурмат қозонган Жалиловнинг мақсади Андижонда ҳам муносиб равишда мехнат қилиб, вилоят футболи равнақ топишида ўз хиссасини қўшиш эканлигини яширмаяпти.

Шунингдек Виктор Романович Андижонда мустаҳкам пойдевор қуриш энг аввало болалар футболидан бошланишини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун ҳафтада бир маротаба Бўстон ва Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Вилоят БЎФМ” ва “Академия”да мураббийлар билан учрашиб, уларнинг ишини тўлиқ назоратга олиш ва келгусида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан йўналиш кўрсатиш бўйича клуб раҳбариятига ўз режасини киритди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:58, 23.12.2018.
Ўқилди: 2026 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик